Шавкат Мирзиёев Тошлоқ туманидаги «Уз-Сеганг» қўшма корхонасида иш жараёни билан танишди

0
275
марта кўрилган.

Президент гилос ва анорни ранги, катталиги бўйича саралаб қадоқлайдиган технологияга эга кластерларни бориб кўрди.  Ушбу корхонада 100 миллиард сўм эвазига замонавий логистика маркази ташкил этилган. Италия, Туркия, Жанубий Корея ва Хитойдан илғор технологиялар келтириб ўрнатилган.

 Масалан, Италиянинг ICEOL технологияси гилосни ранги ва катталиги бўйича саралаб қадоқлайди. Сифатсизларини лазер нури орқали аниқлаб, алоҳида жойлайди. Жанубий Кореядан келтирилган SNP линияси анорни худди шундай саралайди. Меванинг ичидаги пишмаган ёки чирий бошлаган жойни ҳам аниқ кўрсатади.

Жорий йилда Хитой, Жанубий Корея, Бирлашган Араб Амирликлари, Польша, Россия, Қозоғистон каби давлатларга 20 миллион долларлик маҳсулотлар экспорт қилинади. Компанияда 250 нафар йигит-қиз иш билан таъминланган.

Президентимиз бу корхонага ҳудуддаги боғларни бириктириш, янги боғлар ва лаборатория ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.