Шавкат Мирзиёев Бухоро шаҳридаги Ёшлар марказига ташриф буюрди

0
129
марта кўрилган.

Давлатимиз раҳбари 17 февраль куни Бухоро шаҳридаги Ёшлар марказига ташриф буюрди, дея хабар берилмоқда Prezident.uz сайтида. 

Ушбу марказ 2017 йил 30 декабрда фойдаланишга топширилган. Бу ерда ёшларнинг талаб ва қизиқишларидан келиб чиқиб 16 тўгарак ташкил қилинган. 800 ўринли мажлислари зали, конференция ва кино заллари, ходимларнинг хизмат хоналарида замонавий шароитлар яратилган.

Президентимиз марказ фаолияти билан яқиндан танишди. Бажарилган ишларни юқори баҳолаб, бу ерда яратилган имкониятлардан оқилона фойдаланиш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уюшмаган ёшларни бирлаштириш бўйича кўрсатмалар берди.

Бу бухоролик ёшларга яратилган улуғвор шарт-шароит ва имкониятларнинг битта намунаси, деса арзийди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.