Шавкат Мирзиёев Когон туманидаги чиқиндини қайта ишлаш корхонасини бориб кўрди

0
198
марта кўрилган.

Мамлакатимиз учун қалдирғоч корхона бўлган бу ерда металл, тош, шиша, яроқсиз резина ва автошиналар, пластмасса, ёғоч-тахта бўлаклари, шох-шаббалар, макалатура, қурилиш материаллари, матолар чиқиндиси сараланади. Улардан брикет, синтетик тола, қоғоз картон, тўқимачилик матоси, қурилиш блоклари, биогумус ва бошқа тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Тўрт юздан зиёд ишчи меҳнат қилади, дея хабар берилмоқда Prezident.uz сайтида.  

Президентимизнинг 2017 йил 21 апрелдаги “2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ мамлакатимизда атроф-муҳит мусаффолигини сақлаш, маиший чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Давлатимиз раҳбари 2017 йил 10-11 март кунлари Бухоро вилоятига ташрифи чоғида Когон туманида чиқиндиларни саралаш ва қайта ишлаш кластери қуриш лойиҳаси билан танишган эди. Мана бир йил ўтмасдан “Аҳоли транс” масъулияти чекланган жамияти фаолият бошлади.

Президентимиз корхонанинг ишлаб чиқариш жараёни билан танишди.

Кластерга тумандаги бўш турган бино ва иншоотлар “ноль” қийматда берилган эди. Бинолар таъмирланиб, Хитойдан бир кеча-кундузда 450 тонна чиқиндини қабул қилиш қувватига эга технология келтириб, ўрнатилди.

Бу ерда металл, тош, шиша, яроқсиз резина ва автошиналар, пластмасса, ёғоч-тахта бўлаклари, шох-шаббалар, макалатура, қурилиш материаллари, матолар чиқиндиси сараланади. Улардан брикет, синтетик тола, қоғоз картон, тўқимачилик матоси, қурилиш блоклари, биогумус ва бошқа тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.

Тўрт юздан зиёд ишчи меҳнат қилаётган корхона бугунги кунда Бухоро ва Когон шаҳарлари, Бухоро, Когон туманларидаги маиший чиқиндиларни ташиб келтирмоқда. Кейинчалик корхона фаолиятини кенгайтириб, вилоятнинг барча ҳудудларида пайдо бўладиган чиқиндиларни йиғиб келтиришни режалаштирган.

Президентимиз кластернинг мазкур режаларини маъқуллади. 

Шу пайтгача бу масала билан ҳеч ким шуғулланмаган эди, деди Шавкат Мирзиёев. Чиқинди қайта ишланса, тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарилади, кўплаб иш ўринлари яратилади. Энг муҳими, экологиямиз тоза бўлади, кейинчалик сув ва ҳаво орқали аҳоли саломатлигига етказилиши мумкин бўлган зарарнинг олди олинади.

Корхона атрофидан ишчилар учун уй-жой, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси, ёпиқ сузиш ҳавзаси, шифохона, спорт майдончаси, автотураргоҳ, уларнинг фарзандлари учун мактаб ҳамда мактабгача таълим муассасаси қуришни мўлжалламоқда.

Давлатимиз раҳбари корхона ташаббускорлари ва жамоасига миннатдорлик билдирди. Чиқинди йиғиш қамрови ва қайта ишлаш қувватини янада кенгайтириш, шундай корхоналарни бошқа жойларда ҳам ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берди.

Шунинг билан Президент Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятига ташрифи ниҳоясига етди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.