Шавкат Мирзиёев Қуролли Кучлар академиясида бўлди

0
139
марта кўрилган.

Давлатимиз раҳбари  Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 26 йиллиги арафасида янгидан қуриб битказилган Қуролли Кучлар Академиясига ташриф буюрди, дея хабар берилмоқда Prezident.uz сайтида. 

Маълумки, Президентимиз 2017 йилнинг   январь ойида Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юртида бўлиб, мазкур билим юрти замирида мутлақо янги Қуролли Кучлар Академиясини ташкил этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берган эди. Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 25 апрелдаги қарори билан Қуролли Кучлар Академияси қайта ташкил қилинди. 

Бутунлай замонавий қиёфа касб этган Академияда  таълим жараёнига энг янги усул ва технологиялар жорий этилган.  Ўқув аудиториялари замонавий тренажёрлар, ўқув ва лаборатория асбоб-ускуналари ва компьютер техникаси билан жиҳозланган. 

Президентимиз Академияда яратилган шароитлар билан танишди. Ўқув хоналари, ошхона, курсантлар ётоқхоналарида бўлиб, уларнинг таълим олиши, ҳарбий амалиётларни бажаришини кўздан кечирди. 

Давлатимиз раҳбари курсантлар билан суҳбатлашди. Уларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 26 йиллиги билан  табриклади. Аждодларимизга муносиб авлод бўлиб, ҳарбий, дунёвий билимларни пухта эгаллаши лозимлигини таъкидлади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.