Шавкат Мирзиёев Шаҳрисабз шаҳридаги хусусий мактабгача таълим муассасасида бўлди

0
274
марта кўрилган.

“Вундеркинд” номли мазкур боғчада инглиз тили ва компьютер билимлари чуқур ўргатилади. Уч қаватли бинода кичкинтойларнинг интеллектуал, маънавий-эстетик ва жисмоний салоҳиятини ўстириш учун барча шароит яратилган.

Президентимиз мазкур боғча мисолида Шаҳрисабз шаҳрида яна 25 та нодавлат мактабгача таълим муассасаси барпо этиш, боғча мудираси Шаҳноза Холмаҳматовага мамлакатимизда ишлаб чиқарилган автомобиль совға қилиш бўйича топшириқ берди.  

Бундай муассасаларни қуришдан асосий мақсад фарзандларимизнинг мактабга тайёр бўлиб чиқишини таъминлашдир, деди давлатимиз раҳбари.  

Шу ерда Қашқадарё вилоятида хусусий шериклик асосида ҳамда давлат томонидан қуриладиган мактабгача таълим муассасалари дастури тақдимоти ҳам ўтказилди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.