Шавкат Мирзиёев тиббиётда замонавий менежментни жорий этиш бўйича топшириқ берди

0
72
марта кўрилган.

Президент Шавкат Мирзиёев 28 июль куни Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий клиник госпиталини бориб кўрди, дея хабар берилади prezident. uz сайтида. 

Мазкур госпитал ўтган асрнинг қирқинчи йилларида қурила бошлаган. Бугунги кунда клиника қарийб 16 гектар майдонни эгаллаган.

Шавкат Мирзиёев ушбу шифохона собиқ тузум лойиҳаси асосида қурилгани ва эскича тартибда ишлаб келаётгани, бундай замон ўтиб бўлганини таъкидлади.

Ушбу госпитални давлат-хусусий шериклик асосида иш юритишга ўтказиш, бошқарувда замонавий менежментни жорий этиш зарур. Шунда даромад ҳам бўлади, сифат ҳам таъминланади, деди Президент.

Шифохона ҳудудини оптималлаштириш, биноларни реконструкция қилиш ва замонавий ускуналар билан жиҳозлаш, бу ерга хорижий клиникалар ва мутахассисларни жалб этиш бўйича топшириқлар берилди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.