Шайхонтоҳур туманида меҳнат ярмаркаси

0
122
марта кўрилган.

Таътил баҳонасида Республикамиз пойтахти Тошкент шаҳрига саёҳат қилдим. Шаҳардаги энг диққатга сазовор масканларни томоша қилиб, ёшлар учун ташкил этилган тадбирларда ҳам қатнашдим.

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман бандликка кўмаклашиш  маркази  Тошкент алоқа касб-ҳунар коллежида бўш иш ўринлари  ярмаркасини ташкил этди. Аҳолининг меҳнат билан бандлигини  таъминлаш мақсадида ўтказилган тадбирда кўплаб ташкилотлар ўз таклифлари билан қатнашди. Улар орасида “Лукоил” масъулияти чекланган жамият, “Ўзагролойиҳаҳимоя”, Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри каби кўплаб ташкилотлар бор эди.

Шайхонтоҳур халқ таълим бўлимининг мутахассиси Феруза Файзиева шудай дейди: – Бизда  математика, физика, информатика каби фанлардан рус тилида дарс берувчи педогогларга талаб бор.  Педогог-мутахассислар келишяпти бироқ, билим даражаси талабга жавоб бермайди. Бу ердан савияси , билим малакаси юксак мутахассисларни топа олармиз деган умиддамиз”.

-Янги ташкил этилган “Евромакгруп” фирмасига ошхона ва савдо магазинларида меҳнат қилиш тажрибасига эга кишиларни излаб келдик,–дейди фирма раҳбари Абдусаттор Фаттоҳов.

Шунингдек, ярмаркада “”Миллий банк”, “Саноат қурилишбанк” каби ташкилотларнинг Шайхонтоҳур филиаллари ўзларининг кредит ва лизинг бўйича таклифлари билан қатнашиб, қизиқувчиларга  тўлиқ иаълумотларни бердилар.

Шайхонтоҳур туман бандликка кўмаклашиш  маркази  директори Дилноза Солиева таъкидлашича, шу куни  ўттиздан ортиқ ташкилот иштирок қилди, фуқаролардан элликдан ортиқ мурожаат бўлди, уларга ўн иккита йўлланма берилди.

Тадбир сўнгида ёшларга фуқаролик паспортини топшириш маросими ҳам ўтказилди. Ёш тадбиркорларга лицензия, сертификатлар тақдим этилди.

Элёр Палванов,

Тошкент ахборот технологиялари  университети Урганч филиали талабаси  

Муаллиф олган сурат

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.