Ўзбекистон Журналистлари Ижодий уюшмасининг раиси, шоир Саъдулла Ҳакимов 69 ёшида вафот этди.
Бу ҳақда Ёзувчилар уюшмаси ҳам UZNEWSнинг телеграмм саҳифаларида хабар берилган.
Садулла Ҳакимов 1951 йил 25 мартда Жиззах вилоятининг Фариш туманида туғилган. 1977 йилда Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Ғаллаорол вилоятида ўқитувчиликдан бошлаган.
Пандемия туфайли кўплаб ижодкорлар боқий оламга ўтдилар. Яна бир гўзал инсон орамиздан кетганлигига одамнинг ишонгиси келмайди. Оллоҳ ўз раҳматига олган бўлсин!
GUJUM. UZ сайти таҳририяти аъзолари ҳам асл инсон, ажойиб ижодкор Саъдулла Ҳакимнинг охирати обод бўлишида барча дўстлари қаторида тилакдош ҳамда шоирнинг вафоти муносабати билан яқинларига, қариндош-уруғларига чуқур ҳамдардлик билдиради. Уларга сабр-бардош берсин Оллоҳим.
Бу йил йўқотишлар кўп бўлди. Ўзинизни, оилангизни асранг, азизлар!