Сингапурлик блогерлар Ўзбекистонни реклама қилади

0
104
марта кўрилган.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Сингапурнинг “Changi” аэропорти билан ҳамкорликда мамлакатимиз сайёҳлик салоҳияти ва зиёрат туризмини ривожлантириш мақсадида “Halalfoodblog.com” вакилларини Ўзбекистонга таклиф қилди, дея хабар берилади gov.uz сайтида

Бу ҳақда Миллий авикомпания ахборот хизмати хабар қилди. 

Таъкидланишича меҳмонлар инфотур давомида ўзбек халқининг урф-одатлари, тарихи, маданияти, миллий ошхонаси билан яқиндан танишади, ислом меросининг муқаддас жойларини зиёрат қилади. Сингапурлик блогерлар Ўзбекистон ҳақидаги таассуротларини фото ва видеолавҳаларга жамлаб, ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари, “Halalfoodblog.com”, “Changi” аэропортинининг расмий сайтига жойлаштириб боради. 

Хабарда лойиҳа иштирокчиларига “Ўзбекистон ҳаво йўллари” томонидан Сингапур-Тошкент-Бухоро ва Тошкент-Сингапур йўналишлари бўйича бепул авиачипталар тақдим этилгани маълум қилинган. 

Инфотур бугун якунланади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.