Сирдарёлик ёшларга – Президент совғаси

0
332
марта кўрилган.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгашига Президентимиз совғаси – библиобус, яъни кутубхона шаклидаги махсус автотранспорт воситаси калити тантанали равишда топширилди.

Давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, таълим муассасалари ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этган тадбирда ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларни Ватанга муҳаббат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, юксак салоҳиятли инсонлар этиб улғайтиришда китобнинг ўрни беқиёс экани алоҳида таъкидланди.

Президентимизнинг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида вилоятда узоқ қишлоқлар ёшларининг китобга эҳтиёжини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Китобларни ташиш ва сақлашга мўлжалланган мазкур транспорт воситаси жавонларида 2 мингдан ортиқ китоб жойлаштирилган.

Давлатимиз раҳбарининг биз, сирдарёлик ёшларга тақдим этган бу ноёб совғаси чекка ҳудудларда яшайдиган аҳоли, айниқса, ёшларни миллий ва жаҳон мумтоз адабиёти дурдоналаридан баҳраманд этиш имкониятини яратади, – дейди Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси Ш. Зайниддинов. – Библиобус борадиган ҳар бир қишлоқда ёшлар шоир ва ёзувчилар билан учрашади, адабий кечалар ташкил этилади.

Тадбирда вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев иштирок этди ва сўзга чиқди.

Манба: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.