Хорижий давлатлар раҳбарлари Шавкат Мирзиёевни Наврўз байрами билан табриклади

0
112
марта кўрилган.

Наврўз байрами муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарларидан самимий қутловлар келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Муҳтарам Президент Жаноблари!
Наврўз байрами арафасида Хитой ҳукумати ва халқи номидан, шахсан ўз номимдан Сизни ва бутун Ўзбекистон халқини ушбу байрам билан муборакбод этаман.
Сўнгги йилларда Хитой ва Ўзбекистон муносабатлари янги стратегик даражага кўтарилди, бу мамлакатларимиз ўртасидаги анъанавий дўстлик ришталарига янги ҳаётий куч бағишлади. «Бир макон — бир йўл» қўшма лойиҳаси доирасидаги икки томонлама ҳамкорлик изчил тараққий этмоқда, халқаро ва минтақавий масалалардаги ўзаро алоқалар мустаҳкамланиб бормоқда. Икки томонлама муносабатларнинг жадал ривожланиши халқларимиз учун бирдек фойда келтирмоқда. Хитой-Ўзбекистон ҳамкорлигини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиб, Сиз билан дўстликни юксак қадрлайман.
                                                             

              Си Цзиньпин,          
             Хитой Халқ Республикаси Раиси

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Муҳтарам Шавкат Миромонович!
Уйғониш, яшариш ва янгиланиш фасли — Наврўз айёми муносабати билан самимий табрикларимни қабул қилгайсиз.
Мамлакатларимиз ўртасидаги мустаҳкам дўстлик ва муштарак маънавий қадриятларга асосланган ҳар томонлама муносабатлар халқларимиз манфаатлари йўлида янада жадал ривожланишига ишонаман.
Ҳурмат билан,

           Нурсултон Назарбоев,
          Қозоғистон Республикаси Президенти

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийлариг
а

Муҳтарам Шавкат Миромонович!
Қирғизистон халқи номидан ва шахсан ўз номимдан Сизни ҳамда сизнинг тимсолингизда бутун Ўзбекистон халқини баҳор айёми — Наврўз билан самимий муборакбод этаман.
Наврўзни нишонлаш халқларимиз ўртасидаги кўп асрлик анъанавий дўстлик, яхши қўшничилик ва қардошлик алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро ишонч ва англашув тамойилларига асосланган муносабатлар халқларимиз манфаати йўлида бундан буён ҳам ривожланиб боришига ишонаман.
Эҳтиром ила,         

       Сооронбай Жээнбеков,
       Қирғизистон Республикаси Президенти

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Муҳтарам Шавкат Миромонович!
Сизни ва биродар Ўзбекистон халқини баҳор ва уйғониш айёми — халқаро Наврўз байрами билан чин қалбимдан муборакбод этаман.
Умид қиламанки, мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатлари бундан буён ҳам Наврўзнинг ҳаётбахш ғояларидан илҳомланиб, изчил тараққий этиб боради.
Ҳурмат билан,

          Эмомали Раҳмон,
          Тожикистон Республикаси Президенти

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Муҳтарам Шавкат Миромонович!
Қадрли қардошим!
Халқаро Наврўз айёми муносабати билан Сизга ва Сиз орқали қардош Ўзбекистон халқига самимий табрикларим, фаровонлик ва равнақ тилашга ижозат бергайсиз. 
Бир неча минг йиллик тарихга эга Наврўз байрами меҳмондўстлик, яхши қўшничилик анъаналари уйғунлиги ва улуғ инсонийлик тамойилларини мужассам этган халқларимизнинг маънавий ва маданий бойлиги ҳисобланади.
Ушбу эзгу айём Сиз ва халқингизга тинчлик, бахт-саодат, янги марралар олиб келсин!
Чуқур ҳурмат ила,

         Гурбангули Бердимуҳамедов,
         Туркманистон Президенти

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Ҳурматли Президент, азиз қардошим!
Ўлкаларимиз ўртасидаги қадим дўстлик, қардошлик, бирдамлик ва ҳамкорликни ўзида мужассам этиб, келажак авлодларга етказган Наврўз байрами муносабати билан Сиз Жаноби Олийларини ҳамда дўст ва қардош ўзбек халқини турк халқи ва шахсан ўз номимдан энг самимий тилакларим ила табриклайман. 
Ҳурмат билан,

         Туркия Республикаси Президенти                            
         Режеп Таййип Эрдоған

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Муҳтарам Шавкат Миромонович!
Ўз номимдан ва Озарбайжон халқи номидан Сизни ва Ўзбекистон халқини халқларимизнинг миллий ва маданий-маърифий қадриятларини ўзида мужассам этган Наврўз байрами билан самимий қутлайман.
Халқларимиз иродаси билан биз бундан кейин ҳам Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларини биргаликда мустаҳкамлаб боришимизга ишонаман.
Ҳурмат билан,

        Илҳом Алиев,
    Озарбайжон Республикаси Президенти

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Муҳтарам Шавкат Миромонович!

Халқаро Наврўз байрами кириб келиши муносабати билан Афғонистон халқи номидан Сиз Жаноби Олийлари ва биродар Ўзбекистон халқига ўзимнинг энг самимий табрикларимни изҳор этаман. 
Муштарак байрамимиз билан яна бир бор муборакбод этган ҳолда, мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликлар ва алоқаларнинг кенгайишига ишонч билдираман.

 

     Муҳаммад Ашраф Ғани,
     Афғонистон Ислом Республикаси Президенти

Шунингдек, 
Саудия Арабистони Қироли Салмон Ибн Абдулазиз Ал Сауд
Индонезия Республикаси Президенти Жоко Видодо
Фаластин давлати Президенти Маҳмуд Аббос
Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири, Дубай Амирлиги ҳокими Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум,
Кавказ мусулмонлари идораси раиси Шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода ва бошқалар табрик йўллаган. 
Қутловлар келиши давом этмоқда.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.