Слаломда эшкак эшиш. Угам дарёсида Осиё ўйинларига тайёргарликнинг сўнгги босқичи бошланди

0
219
views

Слаломда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Индонезияда бўлиб ўтадиган XVIII Осиё ўйинларига тайёргарликнинг сўнгги босқичини бошлашди.

Тошкент вилоятининг Угам дарёсида ўтказилаётган ўқув-машғулот йиғинларида тўрт нафар спортчимиз – Алибек ва Жонибек Темиргалиевлар, Рамиль Кирпичев ва Абубакир Буканов иштирок этмоқда. Осиё ўйинларида айнан юқоридаги тўрт нафар спортчимиз мураббий Изатилло Раҳматуллаев қўл остида медаллар учун кураш олиб борадилар.

ПОДЕЛИТЬСЯ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here