Фарзандингиз мактабга кетаётганида унинг қўлига икки ширинлик бериб: ”Биттаси ўзингга, биттаси яхши кўрган ўртоғингга”, деб айтинг. Шунда бола яхши кўриш ва эҳсон улашишни ўрганади.
Фарзандингиз сумкасига ортиқча ручка солиб: “Агар бирор синфдошинг ручка олиб келишни эсидан чиқарган бўлса, ёрдам тариқасида ручкани ўша болага бер”, деб айтинг. Фарзандингиз бу нарсадан масъулиятни ҳис қилишни ўрганади.
Агар фарзандингиз уйга қайтиб келса, сен келишинг билан уйимизда шодлик ҳукм сурмоқда, деб айтсангиз, фарзанд ўз қадри ва қийматини ҳис қилади.
Агар фарзандингиз уйга қайтиб келса, бугун қандай олийжаноб ишни амалга оширдинг, деб сўранг, фарзанд бу билан ёмонлик ва яхшиликни орасини ажратишни таълим олади. Кейинги сафар сўрамасангиз ҳам, ўзи жавоб бераверади.
Хулоса: Тарбия ўта содда нарса, унинг учун заҳарли тил ёки қўлда калтак бўлиши шарт эмас.
Комил Абдураҳмонов тайёрлади.