СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛГАН  ФУҚАРОларнинг ёши жиҳатдан таҳлил қилди

0
75
марта кўрилган.

Ёш жиҳатдан қарайдиган бўлсак,

0-9 ёшгача – 10 нафар (2,6%);

10-19 ёшгача – 15 нафар (3,8%);

20-29 ёшгача – 59 нафар (15,1%);

30-39 ёшгача – 111 нафар (28,5%);

40-49 ёшгача – 123 нафар (31,5%);

50-59 ёшгача – 48 нафар (12,3%);

60-69 ёшгача – 17 (4,4%);

70-79 ёшгача – 6 (1,5%);

80 ёшдан юқори бўлганлар 1 нафар (0,3%)ни ташкил этмоқда.

Айни пайтда Тошкент шаҳрида 170 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор даволанмоқда. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида 2, Андижон вилоятида 61, Бухоро вилоятида 19, Наманган вилоятида 48, Фарғона вилоятида 64, Хоразм вилоятида 18, Қашқадарё вилоятида 6 ҳамда Навоий вилоятида 2 нафар бемор ҳудуддаги юқумли касалликларга ихтисослашган шифохоналарда даволанишмоқда. Беморларга тиббиёт ходимлари томонидан халқаро стантдартлар асосида даво муолажалари олиб борилмоқда

Беморларнинг 31 нафарида пневмония кузатилмоқда. 9 нафарининг аҳволи оғир, ундан 2 нафарининг аҳволи эса ўта оғир деб баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасадди вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда эпидемиологик суруштирув ҳамда коронавирус инфекциясининг тарқалиб кетмаслиги учун барча зарур профилактик чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.