Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ХОРИЖДАН ҚАЙТГАН  ФУҚАРОЛАРДА ЯНА КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИ АНИҚЛАНДИ

0
68
марта кўрилган.

Шу йилнинг 15 март куни соат 05:15 да “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясига қарашли Истанбул–Тошкент йўналишидаги 274-рейс билан келган бир нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланганлиги ҳақида хабар берган эдик. Сўнгги маълумотларга қараганда, Истанбулдан мазкур рейс билан бирга келган беморнинг турмуш ўртоғи ва яна бир фуқарода ҳам ушбу инфекция тасдиқланган.

Айни пайтда   Вирусология илмий текшириш институти клиникасида даволанаётган ушбу беморларнинг аҳволи ҳозирча қониқарли бўлиб, шифокорлар томонидан стандартлар асосида даволаш муолажалари олиб борилмоқда.

Шунингдек, Дубайдан келган Ўзбекистон фуқаросида ҳам коронавирус инфекцияси тасдиқланди. Айни пайтга келиб, ушбу инфекция аниқланган беморлар сони 11 нафарга етди. Беморларнинг аҳволи ҳозирча қониқарли бўлиб, шифокорлар томонидан стандартлар асосида даволаш муолажалари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, инфекция тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида олиб борилаётган эпидемиологик суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.