СОЛИҚЧИ ВА ТАДБИРКОР — УЛАР БУГУН МАСЛАКДОШ

0
145
марта кўрилган.

Мамлакатдаги мавжуд тизимли муаммоларни бартараф этиш, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган солиқ юкини камайтириш ва солиқ солиш тизимини соддалаштириш, солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш вазифаларини амалга ошириш мақсадида, шунингдек, кенг жамоатчилик муҳокамаси натижалари ҳамда Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки ва халқаро экспертларнинг тавсияларидан келиб чиқиб, шу йилнинг 29 июнь куни Президентимиз томонидан «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида»ги фармон имзоланди. Кенг жамоатчилик томонидан қизғин муҳокама этилган ва бугунги кунда юридик кучга эга бўлган мазкур Концепцияга асосан солиқ соҳасида қатор янгиликлар жорий этилмоқда. Шулардан бири ўтган йил якунлари бўйича йиллик айланмаси бир миллиард сўмдан ошган ёки жорий йил давомида ушбу белгиланган чегаравий миқдорга етган корхоналарнинг умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтказилишидир.

Ҳозирда Хоразм вилоятида юридик шахс мақомида фаолият кўрсатаётган 19762 та корхона мавжуд бўлиб, жорий йилнинг 9 ойлик якунларига кўра, улардан 676 тасининг товар айланмаси 1 миллиарддан ошган. Демак, солиқ ислоҳотлари Концепциясига биноан умумбелгиланган солиқларни тўловчилар сони янада ортади. Аниқроғи, 2018 йил якунига кўра, уларнинг сони 1200 тага етиши кутилмоқда.

Буни инобатга олган солиқ идоралари ходимлари томонидан аллақачон умумбелгиланган тартибда солиқларни тўлашга ўтаётган 676 та хўжалик юритувчи субъектлар рўйхати  шакллантирилди ва ўз навбатида уларнинг «шахсий кабинети»га хабарномалар жўнатилди.

Шунингдек, солиқ тўловчиларга солиқ ислоҳотларини тарғиб қилиш мақсадида ҳар бир шаҳар ва туманлардаги рўйхати шакллантирилган корхоналарнинг раҳбар ва ҳисобчилари таклиф этилиб, ДСҚ Малака ошириш маркази Хоразм бўлими мутахассислари томонидан махсус ўқув машғулотлари бошлаб юборилди. Бундан ташқари, «Солиқ-сервис» давлат унитар корхонаси масъул ходимлари вилоятда фаолият юритаётган 150 та корхона раҳбарлари ва бухгалтерларига  электрон ҳисоб-фактураларини юритиш қоидалари борасида тушунтириш беришди. Эътиборлиси, умумбелгиланган солиқ тўлашга ўтаётган ҳар бир корхонага ҳудудий давлат солиқ хизмати органларининг ходимлари бириктирилди.

Руслан ПИРНАЗАРОВ,

Хоразм вилояти ДСБ бўлим бошлиғи

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.