Соя етиштирувчилар ассоциацияси тузилади

0
124
марта кўрилган.

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев Оқдарё туманида иқтисодий лойиҳалар билан танишиш чоғида топшириқ берди.

Давлатимиз раҳбари соя ёғи харидоргир ва соғлиқ учун фойдали экани, унинг шроти парранда учун зарур озиқа бўлишини таъкидлади.

Шу ерда Самарқанд вилоятида паррандачилик, чорвачилик, балиқчилик, асаларичилик ва бошқа тармоқларни ривожлантириш, мева-сабзавот етиштириш ва экспорт қилишни кўпайтириш лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.

Президент лойиҳалар қамровини ошириш, ишбилармонларни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрсатмалар берди. Тадбиркорлар билан суҳбатлашиб, айтган масалаларини жойида ҳал қилди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.