Спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатида ўнта медаль қўлга киритилди!

0
253
марта кўрилган.

Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ниҳоясига етди.

Мусобақа ўзбекистонлик ёш полвонлар учун омадли келди. Чемпионатнинг сўнгги кунида эркин кураш бўйича баҳсларда 61кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Аббос Раҳмонов турнир давомида Жанубий Корея, Тожикистон, Хитой ва Қозоғистон вакилларини мағлубиятга учратиб, олтин медаль соҳибига айланди. Ҳасанбой Раҳимов эса 125кг вазн тоифасида баҳсларда қатнашиб, Қозоғистон, Хитой, Жанубий Корея вакилларидан устун келиб, финалга йўл олганди. Ҳал қилувчи жангда эса у эронлик полвонга имкониятни бой бериб қўйди.

Мусобақа давомида юнон-рум кураши баҳсларида Темурмирзо Мамажонов (олтин), Камол Қўзиев (кумуш), Махмуд Баҳшиллоев (бронза), Тўрабек Тиркашев (бронза), аёллар курашида Набира Есенбаева (кумуш) ва Бахтигул Балтаниязова (бронза), эркин курашда эса Ғуломжон Абдуллаев (олтин), Аббос Раҳмонов (олтин), Ҳасанбой Раҳимов (кумуш) Муҳаммадрасул Раҳимов (бронза) совриндорлар қаторидан жой олишди.

 Ўзбекистон терма жамоаси ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида 10 та медаль (3та олтин, 3та кумуш ва 4та бронза) ни қўлга киритишди

Ж. САЪДУЛЛАЕВ

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.