“Спорт” телеканали Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Африкадаги ўртоқлик ўйинларини жонли эфирда намойиш этади

0
75
марта кўрилган.
Хабарингиз бор, футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси март ойида жаҳон чемпионати иштирокчиларига қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади. 
 
ЎФА қошида ташкил этилган мураббийлар кенагаши бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси 23 март куни Сенегал терма жамоасига қарши майдонга тушса, 27 март куни Марокаш вакилларига қарши баҳс юритади. Ҳар иккала учрашув Касабланка шаҳрида бўлиб ўтади. 
 
Ушбу ўйинларни жонли эфирда намойиш этиш бўйича “Спорт” телеканали Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан келишувга эришди. ЎФА матбуот хизматининг МОҚқа маълум қилишича, Сенегалга қарши учрашув 23 март куни Тошкент вақти билан 22:00да, Марокашга қарши баҳс эса бизнинг вақт билан 27 дан 28 март кунига ўтар кечаси соат 01:00да бошланади. 
 
Шунингдек, “Спорт” телеканали Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг 23 март куни Андижонда, 26 март куни эса Фарғона шаҳрида Кения терма жамоаси қарши ташкил этиладиган ўртоқлик ўйинларини ҳам жонли эфирда трансляция қилишни режалаштирган.  
 
Маълумот учун, ЎФА ва “Спорт” телеканали ўртасида ўрнатилган ҳамкорлик самараси ўлароқ, бу йилги мавсумдан бошлаб  Ўзбекистон Суперлигасининг барча учрашувлари “Спорт” телеканалида жонли эфирда намойиш этиб келинмоқда.
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.