Чарм қўлқоп соҳибалари шоҳсупага кўтарилишди

0
29
марта кўрилган.

Сербиянинг Сомбор шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасидаги Миллатлар кубоги якунига етди.

Турнирда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларининг барчаси шоҳсупага кўтарилишгани қувончли воқеа бўлди. Мусобақа давомида ҳамюртларимиз 4 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза медалларига сазовор бўлдилар. Яна бир аҳамиятли томони, -50 кг вазн тоифасида жанг қилган Феруза Казакова турнирнинг энг яхши боксчиси деб топилди.

Ғолиб ва совриндорлар  Феруза Казакова, Азиза Якубова,  Ситора Турдибекова,  Азиза Зокирова 50 — 75 кг вазнли қизлар ўртасидаги беллашувда ғалаба қозониб, олтин медал соҳибалари бўлишди. Чарм қўлқоп эгалари  Саидахон Раҳмонова,  Райҳона Қодирова,  Навбаҳор Ҳамидова 48-66 кг вазнлилар билан беллашувда кумуш медални қўлга киритишди.  Мухлиса Хушвақтова,  Моҳинабону Абдуллаева,  Хадичабону Абдуллаева,  Олтиной Сотимбоевалар 54 – 81 кг вазнлилар орасида ғалабага эришдилар ва уларга  бронза медали насиб этди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.