Дзюдочиларимиз жаҳон чемпионатидан қайтиб келишди

0
91
марта кўрилган.

Дзюдочиларимиз жаҳон чемпионатидан қайтиб келишди, дея хабар беради Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати.

Жаҳон чемпионатида 140дан ортиқ мамлакатидан 800дан зиёд дзюдочи иштирок этган мусобақада термажамоамиз ҳам кучлилар қаторида қайд этилди.

Дзюдочиларимиздан Шарофиддин Лутфуллаев (-60 кг) финалга қадар мағлубиятсиз етиб бориб грузияликЧхвимиани Лукхумига имкониятни бой бериб қўйди. Шунга қарамасдан Шарофиддин кумуш медалниқўлга киритиш билан бир қаторда Токио-2020 Олимпиадасига қимматли 1400 рейтинг очкосига ҳам эгабўлди.

Жаҳон чемпионатидан сўнг янги олимпиада рейтинги эълон қилинди. Унга кўра Шарофиддин Лутфуллаев тўртинчи поғонадан биринчи ўринга кўтарилди ва рейтинг пешқадамига айланиб олди. Ҳозирда Сурхондарёлик полвон 3607 очкога эга бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз 20-22 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган Гран-при мусобақасига терма жамоамиз вакиллари тайёргарликни бошлашади.

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.