Эндиликда таэквандо бўйича миллий терма жамоамиз Жанубий Кореяда ўқув-машғулотлари ўтказади

0
260
марта кўрилган.

Куни кеча Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси президенти Ботир Парпиев ҳамда Жанубий Кореянинг таэквондони ривожлантириш жамғармаси раиси жаноб Ким Сонг Тэ ўртасида юртимизда мазкур спорт турини ривожлантириш борасида замонавий инфратузилмани яратиш ва уни жиҳозлаш, шунингдек, миллий терма жамоамизни Жанубий Кореяда ўқув-машғулотларини ўтказиш, қатор турнирларни ташкил этиш лойиҳалари бўйича меморандум имзоланди, — дея хабар беради Ўзбекистон Таэквандо Ассоциацияси.

— Сўнгги йилларда ўзбекистонлик таэквондо усталари халқаро мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиб, жаҳон ва қитъа чемпионатларида ғалаба қозонишмоқда, — дейди Ким Сонг Тэ. — Бунга юртингизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар асосий омил бўлмоқда. Бундан буён ҳамкорлигимиз натижасида спортчиларингиз мунтазам равишда дунёнинг кучли спортчилари иштирокида Жанубий Кореяда ўтадиган йиғинларда қатнашишлари мумкин. Бундан ташқари, юртингиз спортсеварларига таэквондо билан тўлақонли шуғулланишлари учун жамғармамиз томонидан спорт кийимлари ва зарур жиҳозлар ҳам тақдим этамиз.

Хабарингиз бор, жорий йилнинг август ойида Бутунжаҳон таэквондо федерацияси раҳбари Чо Чунг Вон республикамиз президенти қабулида бўлиб, мазкур учрашув доирасида мамлакатимизда ушбу спорт турини аҳоли, хусусан, ёшлар ўртасида янада ривожлантириш, йирик халқаро турнирларни мунтазам ўтказиб бориш, терма жамоаларни мусобақаларга тайёрлаш борасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган эди. Мазкур мемородум ана шу учрашувнинг ҳосиласи, десак муболаға бўлмайди.

 

Суръат Ўзбекистон Таэквандо Ассоциацияси сайтидан олинди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.