Гимнастикачиларимиз Қозоғистонда шоҳсупага кўтарилишди

0
61
марта кўрилган.
Қозоғистонда бадиий гимнастика бўйича «Navruz Cup» халқаро турнири бўлиб ўтди.
 
Мусобақада турли мамлакатлардан ташриф буюрган 170 нафарга яқин ёш гимнастикачилар иштирок этишди. Улар орасида ўзбекистонлик иқтидор соҳибалари ҳам бор. Ҳамюртларимиз ичида Вазира Юлдашева, Ясмина Хен, Мишель Нестерова, Эвелина Атальянц ҳамда Мадина Рустамовалар ўз йўналишларида ғолибликни қўлга киритдилар.
  
Лола Жўраева ва Лазиза Мирзакаримовалар кумуш медаль, Асал Отабоева ва Алексия Киселёвалар бронза медалларига сазовор бўлдилар. 
 
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин катталар ўртасидаги Жаҳон кубоги баҳсларида гимнастикачимиз Сабина Ташкенбаева 57 нафар иштирокчи орасида бешинчи ўринни эгаллаганди. 
 
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.