Конор МакГрегор ва Хабиб Нурмагомедов жанги эьлон қилинди

0
125
марта кўрилган.

«UFC»нинг енгил вазн бўйича чемпиони Хабиб Нурмагомедов ва Конор МакГрегор ўртасидаги жанг шу йилнинг 6 октябрь куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади.

Апрелда Хабиб Нурмагомедов Эль Яквинтани ҳакамлар қарорига кўра мағлубиятга учратган ва «UFC» чемпионига айланган эди. Унинг МакГрегорга қарши жанги чемпионликни ҳимоя қилиш йўлидаги биринчиси бўлади.

Конор МакГрегор ММАда 2016 йилнинг ноябридан буён иштирок этгани йўқ. У ўзининг сўнгги жангида Эдди Альваресни нокаутга учратган ва енгил вазн бўйича чемпион бўлган эди, бироқ «UFC» ушбу совринни жанг ўтказмагани туфайли олиб қўйган.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.