Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан журналистлар веломарафонда беллашдилар

0
251
марта кўрилган.

27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Тошкентда журналистлар учун  веломарафон ўтказилди.

Ўзбекистон Велоспорт федерацияси ташаббуси билан ўтказилган бу галги веломарафон ўзига хос бўлди. Ноанъанавий тарзда ўтказилган мусобақага мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган ОАВ журналистлари бевосита мусобақа иштирокчиси сифатида таклиф этилдилар.
 
Журналистларнинг касб байрамлари арафасида ташкил этилган ушбу веломарафонда 20 дан зиёд оммавий ахборот воситаларининг 40 нафарга яқин вакиллари ўз маҳоратларини кўрсатдилар.
 
Мазкур мусобақа икки босқичда бўлиб ўтди. Дастлаб хотин-қизлар 4 км. масофада беллашдилар. Иккинчи босқичда эркаклар  6 км. масофани босиб ўтиб, ўзаро куч синашдилар. 
 
Веломарафонда аёллар ўртасида 1- ва 2-ўринни “Sport” телерадио канали ходимлари Лобар Саидова ва Чарос Ғайратова эгаллашган бўлса, шоҳсупанинг 3-поғонаси “Uzreport TV” телеканали ходими Азиза Розмуродовага насиб қилди. 
 
Эркаклар баҳсида эса 1-ўринни qalampir.uz сайти ходими Окан Караяс қўлга киритган бўлса, 2- ва 3-ўринларни Шаҳбоз Шаропов ҳамда Азамат Каримов эгаллади.
 
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан тақдирландилар.
 
Р. САПОЕВА
 
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.