Ўзбекистон делегацияси “ХХХ Бутунжаҳон ёзги универсиада ўйинлари”ни 8 та медал билан якунлади

0
385
марта кўрилган.

Италиянинг Неапол шаҳри мезбонлик қилган ХХХ Бутунжаҳон ёзги универсиада ўйинлари якунига етди.

Ўн кун давом этган ушбу нуфузли мусобақада 112 та давлатдан ташриф буюрган 5971 нафар спортчилар 18 та спорт тури бўйича 222 та медаллар жамланмаси учун баҳс олиб боришди.

30-Универсиада ўйинларида жами 8 та (2 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза) медал жамғарган Ўзбекистон делегацияси мусобақани умумжамоа ҳисобида 112 мамлакат орасида 19-ўринни эгаллаб якунлади, деб хабар беради Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати. Бу Осиё мамлакатлари орасида олтинчи, Марказий Осиё минтақаси бўйича эса энг яхши натижа бўлди.

Бу йилги Универсиадада энг кўп медал жамғариш бўйича 33 та олтин, 21 та кумуш ва 28 та бронза медалларини қўлга киритган Япония термаси етакчилик қилди. Бу борада иккинчи ва учинчи ўринни Россия ва Хитой термалари банд этишди.

Универсиада-2019 ўйинларида қўлга киритилган медалларимиз:

Олтин:

Теннис (жуфтликда, Ҳумоюн Султонов ва Санжар Файзиев)

Теннис (умумжамоа ҳисобида)

Кумуш:

Ниёз Пўлатов (таеквондо, -63 кг.)

Ҳумоюн Султонов (теннис, яккалик)

Бронза:

Диёра Келдиёрова (дзюдо, -52 кг.)

Ҳикматилло Тўраев (дзюдо, -73 кг.)

Муҳаммадкарим Хуррамов (дзюдо, -100 кг.)

Давлат Бобонов (дзюдо, мутлақ вазн)

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.