Ўзбекистон қўл жанги усталари Осиё очиқ чемпионатида биринчи ўринни олди

0
240
марта кўрилган.

Тошкентнинг “Ўзбекистон” универсал спорт саройида қўл жанги бўйича Осиё очиқ чемпионатида бўлиб ўтди. Унда қитъанинг 15 дан ортиқ мамлакатидан келган спортчилар ўзаро куч синашди. 

12 ноябрда бўлиб ўтган финал жангларини аёллар ўртасида 75 кг ва +75 кг вазн тоифаларидаги спортчилар, эркаклар ўртасида 85 кг, 90 кг ҳамда +90 кг вазн тоифаларидаги жангчилар якунлаб беришди. 

Мазкур 5 вазн тоифаси бўйича ҳам ўзбекистонлик спортчилар рақибларига қарши бош  кг вазн тоифасида Робия Қўчқорова имкониятни бой берган бўлса, +75 кг вазн тоифасида қизган баҳс олиб борган Мадина Эргашеванинг қўли баланд келиб, мусобақанинг олтин медалини қўлга киритди, дея хабар берилади kun.uz сайтида. 

Эркаклар ўртасида 85 кглик қўл жанги устаси Элбек Эшмуродов жароҳати олгани туфайли жангни давом эттира олмади. Шу сабабли россиялик Карим Магомедовга ғалаба ёзилди. 

90 килограмм спортчиларнинг финал жуфтлигида икки ўзбекстонлик ўзаро куч синашди. Унда Ботир Хўжабековнинг қўли баланд келди. 

Чемпионатнинг марказий баҳси ҳисобланган +95 кг вазн тоифасида татамига ўзбекистонлик Илғор Асадов ҳамда россиялик Азамат Мурзаканов чиқишди. Бу сафар ҳам ўзбекистонлик жароҳат сабабли жангни давом эттиришдан бош тортди. 

Қайд этиш жоизки, умумжамоа ҳисобида ўзбекистонлик қизлар аёллар ўртасидаги баҳсларда энг яхши натижани қайд этиб, 5 та олтин, 2 та кумуш, 6 та бронзани қўлга киритишди. 

Ўзбекистоннинг эркак қўл жангни усталари ҳам умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қайд этишди. Улар 5 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронза медалларини қўлга киритишди. 

 

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.