Таэквондочиларимизнинг улкан ғалабалари

0
140
марта кўрилган.

Тунисда таэквондо (WTF) бўйича Аргентинада ўтказиладиган III ўсмирлар Олимпия ўйинларига саралаш мусобақаси ва ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионатида якунланди. 

Мазкур мусобақаларда мураббийлар Собир Назаралиев ва Жасур Бойқўзиев бошчилигида терма жамоанинг 15 нафар аъзоси ҳам Ватанимиз шарафини ҳимоя қилди. 

III ўсмирлар Олимпия ўйинларига саралаш мусобақасида 48 килограммгача вазн тоифасида қатнашган Улуғбек Рашидов Малайзия, Баҳрайн, Белорусь, Тунис, Жанубий Корея ва Россия шарафини ҳимоя қилган спортчиларни мағлубиятга учратиб, олтин медаль ва Аргентинада бўлиб ўтадиган III ўсмирлар Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритди. 

Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг ўғил болалар ўртасидаги беллашувларда 45 килограммгача вазн тоифасида Амирбек Тўраев кумуш, вазни 51 килограмм бўлган Улуғбек Рашидов бронза медалини қўлга киритди. 

Қизлар ўртасидаги баҳсларда 52 килограммда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Озода Собиржонова барча рақибларини мағлубиятга учратган ҳолда финалгача етиб борди ва кумуш медалга сазовор бўлди. 

III ўсмирлар Олимпия ўйинларига саралаш мусобақаси доирасида Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси бош котиби Аббос Латипов Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти Чунг Вон Чоу билан учрашди. 

Унда Халқаро ташкилот президенти ҳамюртларимизни қўлга киритилган йўлланма билан табриклади. Айниқса, финалда ажойиб жанг кўрсатган Улуғбек Рашидовдан келгусида ажойиб спортчи етишишига ва улкан ғалабаларини қўлга киритишини таъкидлади. 

Шунингдек, учрашувда Ўзбекистонга чет элдан мутахассис жалб этилиши ҳақида келишиб олинди. Чунг Ван Чоу спортчиларимизга келгуси мусобақаларда омад тилаб қолди. 

Тунисда ўтказилган баҳслар ўз якунига етди. Ўзбекистон терма жамоаси Олимпиадага йўлланма берувчи битта олтин медаль, жаҳон чемпионатидан эса 2 та кумуш, 1 та бронза медалини қўлга киритди. 

Ўсмирларимиз 15 апрель куни соат 00-40 да Тошкентга қайтишади. 

 Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Манба: Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали

 

Поделиться Поделиться

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.