Универсиада-2019: Абдулла Азимов от устида машқ бажариш баҳсида тўртинчи бўлди

0
136
марта кўрилган.

Италиянинг Неаполь шаҳрида ёзги Универсиада ўйинлари давом этмоқда. Спорт гимнастикасининг от устида машқ бажариш йўналишида 60 яқин атлетлар ўртасида ўтказилган саралаш баҳсларида иштирок этган юртдошимиз Абдулла Азимов кучли саккизталикдан жой олган эди.

Финал баҳсларида иштирок этган Азимов 14,350 балл жамғаришга муваффақ бўлди, деб хабар беради Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати. Ушбу баҳсда учинчи ўринни эгаллаган япониялик Казума Каядан 0,150 балл кам тўплаган Абдулла бу сафар тўртинчи ўрин билан чекланди.

Ушбу йўналишда универсиаданинг олтин медалини Хитой Тайпейи вакили Ли Чи Кай (15,400 балл) қўлга киритган бўлса, кумуш медалга қозоғистонлик Нариман Курбанов (14.700 балл) сазовор бўлди.

Шу билан спорт гимнастика бўйича баҳсларда қатнашган талабаларимизнинг универсиададаги иштироки якунланди.

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.