Универсиада-2019. Теннисчиларимиз дастлабки рақибларини йирик ҳисобда мағлубиятга учратишди

0
75
марта кўрилган.

Италиянинг Неаполь шаҳрида ёзги Универсиада ўйинларида тўрт нафар ўзбекистонлик теннисчи талабалар муваффақиятли иштирок этишмоқда, деб хабар беради Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати.

Яккалик баҳсларида Ҳумоюн Султонов иккинчи даврада Шри Ланка вакили Яшитху Дэ Сильвани 6/0, 6/0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Санжар Файзиев иккинчи даврадаги рақиби мексикалик Кэвин Жек Карпинтерадан 6/2, 6/1 ҳисобида устун келди.

Қизлар ўртасида яккалик баҳсларида Камила Умарова филиппинлик Эрин Ланс Дела Крусни 6/0, 6/0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Бугун португалиялик Дэниэл Родригесни 6/1, 6/0 ҳисобида мағлубиятга учратган Ҳумоюн Султонов мусобақанинг тўртинчи даврасига йўл олди. Шунингдек, Санжар Файзиев ва Ҳумоюн Султонов жуфтлиги ўз ўйинларини бошлайди.

 

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.