Спортнинг юнон-рум ва эркин кураши бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати мусобақалари

0
230
марта кўрилган.

Тошкент шаҳрида спортнинг юнон –рум, эркин ва аёллар кураши турлари бўйича  катталар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақалари ўтқазилди. Жорий йилнинг 20 декабридан 24 декабиргача бўлиб ўтган беллашувларда 2003 йилда туғилганлар-у  ва ундан катталар иштирок этишди.

Тадбирнинг биринчи кунида Ҳудудлардан келган жамоаларни кутиб олиш ва жойлаштириш,  ҳакамлар ва тренерлар билан семинар ташкил этилди. Мусобақа пандемия талаблари мос равишда  ташкил этилди. Мусобақаларда иштирок этиш учун спортчилардан паспорти, шахсий варақаси, суғурта варақаси, спортчининг иштирок этиш учун ота –онасининг розилиги, тиббиёт муассасасининг врач томонидан спортчининг мусобақада иштирок этишига рухсат берилиши яъни имзо ва муҳри билан тасдиқланган ҳолда хамда COVID-19 справкаси талаб этилди.

Иккинчи куни Тиббий назорат ва вазн улчаш, қуръа ташлаш, саралаш, ярим финал ва тасалли курашлари ўтказилди. Мусобақанинг очилиш маросими ва финал курашлари ўтказилди ва улар 55-63-77-87-130 кг тоифасидаги курашчилар ўртасида бўлиб ўтди.

Учинчи кун ҳам худди ана шунлай тиббий назорат ва вазн ўлчаш билан бошланди ва беллашувлар 60-67-72-82-97 кг тоифадаги  спортчилар ўртасида бўлиб ўтди.

Беллашувнинг тўртинчи куни ҳам тиббий назорат ва вазн ўлчаш билан бошланди. Қуръа ташлаш, саралаш, ярим финал, тасалли ва финал курашлари 55-63-77-87-130 кг вазн тоифасидаги спортчилар ўртасида бўлиб ўтди.

Беллашувнинг бешинчи куни ҳам ҳамишагидек бошланди. Фақат беллашувлар қизғин кечди. 2022 йилга спорт курашлари буйича Ўзбекистон миллий терма жамоасига саралаш ҳамда 2022 йилги халқаро мусобақаларга саралаш беллашувлари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг 2021-йил учун республика календар режасига мувофиқ бўлиб ўтди. Мусобақанинг ғолиб ва совриндорларини 80 дона  яъни 1-ўринга 20 дона, 2-ўринга ҳам 20 дона, 3-ўринни эгаллаганларга 40 дона дипломлар тақдим этилди. Бахромов Ислом, Атабаев Аброр, Шамсиддинов Мухаммадали кабилар мусобақада 1- ўринни эгаллашди.

Мусобақа билан боғлиқ барча сарф-харажатлар Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси ҳамда ҳомийлар ҳисобидан қопланди.

Жавлон САЪДУЛЛАЕВ тайёрлади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.