Стеел Чесс-2023”: мамлакатимиз шахматчиси Нодирбек Абдусатторовга омад ҳамишагидек кулиб боқди 

0
121
марта кўрилган.

Кеча  Нидерландия ўтаётган шахмат мусобақасининг 11-тур баҳсларида “Мастерс” гуруҳида биринчи ўринда бораётган Нодирбек Абдусатторов  иккинчи поғонада турган мезбон Аниш Гири билан қизиқарли амалиётга бой ўйинда томонлар муросани танлашди ва иккала томон ҳам ўз ҳисобларига 0.5 очкодан ёзиб қўйдилар.

Ушбу баҳсдан сўнг очколари ҳисобини 7.5 тага етказиб олган Нодирбек Абдусатторов ҳамон пешқадамликни сақлаб турибди.

 “Челленжер” гуруҳида учинчи ўринни эгаллаб келаётган Жавоҳир Синдоров (2654) эса бошқа бир нидерландиялик гроссмейстер Макс Вармердам (2616) билан баҳс олиб бормоқда.

Спортчиларга омадлар тилаб қоламиз.

Ж САЪДУЛЛАЕВ

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.