Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги замон билан ҳамнафас бўлган ҳолда сунъий интеллект асосида Собира Холдорова номли махсус робот-мухбир яратди. Мазкур мухбир тўққиз тилда (ўзбек, инглиз, рус, француз, араб, хитой, немис, испан, қозоқ) расмий ахборотлар ва тезкор янгиликларни етказиб туради. Синов тарзида ишга туширилган сунъий интеллект видеорепортажлар тайёрлаш кўламини босқичма—босқич кенгайтириб боради.