Сузиш бўйича мамлакат Очиқ чемпионатида Самарқанд терма жамоаси ғолиб

0
188
марта кўрилган.

Самарқанд шаҳридаги «Дельфин» сузиш ҳавзасида ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Ўзбекистон ёзги Очиқ чемпионати ниҳоясига етди.

Баҳсларда мамлакатимизнинг барча вилоятларидан 464 нафар спортчи ўз омадини синаб кўрди. Мусобақа якунига кўра, умумжамоа ҳисобида Самарқанд жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўринни Тошкент шаҳри жамоаси банд этган бўлса, учинчи поғона Навоий вилоятидан ташриф буюрган спортчиларга насиб қилди.

Қайд этиб ўтиш лозимки, ушбу мусобақа орқали Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаси учун иқтидорлар саралаб олинди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.