Сузиш. Ригадаги лицензион мусобақа спортчиларимиз учун муваффақиятли якунланди

0
110
марта кўрилган.

Латвия пойтахти Рига шаҳрида сузиш бўйича халқаро мусобақа ниҳоясига етди. Беллашувларнинг сўнгги кунида ҳам спортчиларимиз медаллар шодасини қўлга киритдилар.

50 метрга брасс усулида сузиш бўйича Владислав Мустафин биринчи ўрин эгасига айланди. 100 метрга эркин усулда сузишда Хуршиджон Турсунов биринчи, Аҳмаджон Умуров эса иккинчи ўринни қўлга киритди. 4х100 эстафетасининг комплекс баҳсларида Егор Болотов, Владислав Мустафин, Мирсаид Мирзоидов, Хуршиджон Турсуновлар олтин медаль соҳиби бўлишди.

Шу тариқа, якунига етган турнирда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари умумий ҳисобда 12та медаль қўлга киритишди. Қайд этиб ўтиш лозимки, ушбу мусобақа ўсмирлар Олимпия ўйинлари лицензияси учун очколар тақдим этувчи мусобақа ҳисобланади. Турнир орқали ҳамюртларимиз ўзлари учун муҳим бўлган рейтинг очколарини ишлаб олдилар.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.