Табиий газдан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши оқибати

0
397
марта кўрилган.

2018 йилнинг 11 февраль куни соат 5:40 да Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги Мустақиллик кўчаси, «Чархин» МФЙ ҳудудида жойлашган хусусий уйда газ-ҳаво аралашмаси оқибатида чақнаш содир бўлди. Натижада 2-қаватли уйнинг бир қисми қулаб тушди. Вафот этганлар ва жароҳатланганлар бор.

Табиий газдан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши чақнашнинг асосий сабаби деб топилмоқда. Воқеа жойида, вилоят ҳокимлиги бошчилигида ИИБ, ФВБ, ССБ ва бошқа тегишли идораларнинг куч ва воситаларини жалб қилган ҳолда фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги газ ва иситиш мосламаларидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилишингизни сўрайди!

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.