Тадбиркор билан учрашув

0
108
марта кўрилган.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва Янгиҳаёт тумани Кенгаши депутатлари Ҳ.Кучкарова, Х.Дадабаев ва И.Юлдашевалар томонидан “Олчазор” маҳалла фуқароси, “TOSH BRUSCHATKA”масъулияти чекланган жамият раҳбари А.Мирзаулуковнинг мурожаатига асосан учрашув ўтказилди.

Тадбиркор бугунги кунда Сергели туманида жойлашган Сергели кичик саноат зонасида меҳнат қилаётган тадбиркорларнинг бир неча  йиллардан бери ўз ечимини топмаётган муаммоларини ҳал этишда амалий ёрдам сўраб, 2016-2019 йиллар давомида чиқарилган қатор ҳуқуқий-норматив ҳужжатларни ижроси таъминланмай қолаётганини таъкидлади.

Депутатлар мазкур муаммоларни ҳал этиш борасида малакали ҳуқуқшунослар билан маслаҳатлашиб уларни ечими юзасидан тадбиркорга маълумотларни етказишни маълум қилдилар.

Шу билан бирга тадбиркор томонидан ҳудудлардаги кичик саноат зоналарини янада ривожлантириш ва тадбиркорларга қулайликлар яратиш ҳамда аҳолини бандлигини таъминлашга оид кўплаб таклифлар тайёрланганлиги, уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Ўзбекистон либерал демократик партияси мутасаддилари билан муҳокама этиш бўйича Сергели кичик саноат зонасида учрашув ўтказиш бўйича таклифи билдирилди.

Ҳ.Кучкарова, Халқ депутатлари Янгиҳаёт тумани Кенгаши депутати

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.