Президент Шавкат Мирзиёев Гулистон шаҳрида қурилаётган Тадбиркорлар ва ҳунармандлар марказини бориб кўрди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.
Бу ерда тадбиркорликка қизиққан инсонларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериб, бизнесини бошлашига кўмаклашиш, ёшларга ҳунар ўргатиш йўлга қўйилади, маҳсулотлар кўргазмалари ўтказилади.
Марказ «Дўстлик» канали бўйида жойлашгани унга янада файз берган. Ҳудуд ободонлаштирилиб, сўлим хиёбон ташкил этилган. Манзарали дарахтлар экилган. Пиёдалар ва велосипед йўлаклари, фавворалар барпо этилган. Ўриндиқлар ёнига китоб жовонлари ҳам қўйилган.
Умуман айтганда, бу ер нафақат бизнес, балки маданият, туризм масканига ҳам айланади.
Давлатимиз раҳбари шу ерда оммавий ахборот воситалари вакиллари билан мулоқот қилди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарё вилоятига ташрифи якунланди.