Таэквондо бўйича Осиё чемпионатида ўсмирларимиз еттита медаль соҳиби

0
107
марта кўрилган.

Иорданиянинг Амман шаҳрида таэквондо бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати якунига етди. Беллашувда Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медалларни қўлга киритди.

Улуғбек Рашитов ҳамда Жасур Жайсунов ўз вазн тоифаларида қитъамизда тенгсиз эканликларини исботладилар.  Азизжон Ўктамов финалда имкониятни бой бериб қўйди ва шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан ўрин олди.  Абдулазиз Ҳамидуллаев, Марат Мавлонов, Феруза Содиқова ва Озода Собиржонова бронза медаль соҳиби бўлишди.

Ўзбекистон  терма жамоаси якунда умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади. Шунингдек, ушбу Осиё чемпионати  таэквондочиларимизнинг илк бор олтин медаль қўлга киритгани билан спорт тарихида қолмоқда. Улуғбек Рашитов эса йигитлар ўртасида мусобақанинг энг яхши спортчиси деб топилди.

 Жавлон САЪДУЛЛАЕВ

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.