Таэквондо. Голландиядаги турнирнинг илк куни муваффақиятли ўтди

0
127
марта кўрилган.

Кеча Голландиянинг Эйндховен шаҳрида таэквондо бўйича Голландия очиқ чемпионати бошланган эди.

Дастлабки кунда ўсмирлар ўртасидаги жанглар бўлиб ўтди. Кун якунларига кўра, Мадина Маннопова, Жасур Жайсунов, Улуғбек Рашидовлар олтин, Озода Собиржонова, Бегзод Ибрагимов, Шаҳзод Жўраевлар кумуш медалларни қўлга киритдилар. 
 
Бугун ўтказиладиган баҳсларда ўсмирлар ўртасидаги жангларда Феруза Содиқова ва Жасурбек Зокировлар иштирок этадилар.
Катталар ўртасидаги беллашувларда эса Дмитрий Шокин, Шахбоз Шофайзиев, Умида Абдуллаева, Динора Мамадибрагимова, Тимурбек Ўролов ҳамда Баҳром Абдуллаевлар ўз омадларини синаб кўрадилар. 
 
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.