Таэквондочиларимиз “Chuncheon Open” мусобақасини кумуш медаль билан якунлашди

0
90
марта кўрилган.

Жанубий Кореянинг Чунчхон шаҳрида таэквондо бўйича G2 тоифасига кирувчи мусобақа якуланди. Эътиборлиси, мусобақанинг сўнгги кунида ҳам терма жамоамиз вакиллари шоҳсупага кўтарилишди.

+73 килограмм вазн тоифасида даянга чиққан Светлана Осипова дастлаб Голландия, кейин австралиялик рақибларини мағлуб этиб, финалга йўл олди. Афсуски, олтин медаль учун кечган жангда мусобақа мезбонларидан бирига 3:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Mусобақа иштирок этган яна 2 нафар вакилимиз ярим финал учун кечган баҳсда омадсизликка учрашди. Шундай бўлсада Токио Олимпиадаси учун қимматли рейтинг очколарини жамғаришга муваффақ бўлдилар. Вакилларимиз энди G1 тоифасидаги “Kimyeong cup” турнирига йўл олишади. Аввалги кун  -49 килограмм вазн тоифасида Мадинабону Маннопова бронза медалини қўлга киритган эди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.