Талаба-ёшлар ижодиёти-2019

0
217
марта кўрилган.

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида ўқув йилининг охирида ананавий тарзда ўтказиладиган “Талаба-ёшлар ижодиёти-2019” кўрик-фестивали якунланди.

Фестивалдан кўзланган асосий мақсад ёшларни келажакдаги режаларини белгилаб олишда кўмак бериш ҳамда ёш истеъдод эгаларини рағбатлантиришдир.

Бу галги фестивалда санъат ва маданият соҳаларида таъсис этилган Йилнинг энг фаол талабаси, Йилнинг энг яхши санъат ва маданият тарғиботчиси, Йилнинг энг яхши китобхон талабаси, Йилнинг энг яхши ахборот технологиялари билимдони, Йилнинг энг яхши мақола муаллифи каби 25 та йўналишда институтнинг иқтидорли талабалари беллашдилар ва ғолиблар тақдирланди.

Тадбирда институт ректори, филология фанлари доктори, профессор Иброҳим Йўлдошев, Ўзбекистон Халқ артисти Мирза Азизов, профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар иштирок этишди.

Мавлуда  АСҚАРХЎЖАЕВА

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.