Талабалар томонидан яратилган инновацион ишланмалар намойиш этилди

0
174
марта кўрилган.

Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетида Маданият ҳамда Инновацион ривожланиш вазирликлари ҳамкорлигида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда аҳоли фаровонлигини янада ошириш, фаол тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, инновацион ғоя ва фаолиятни жадал ривожлантириш ҳамда фан ва технологиялар тараққиётини такомиллаштириш борасида самарали ишлар қилинмоқда.
 
Тадбирда талабалар томонидан яратилган инновацион ишланмалар намойиши бўлди. Қўшма инновацион лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқариш корхоналари, илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари, тармоқлардаги бошқа шериклар билан ҳамкорликни ривожлантириш борасида фикр ва таклифлар билдирилди.
 
Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ҳамда Жиззах политехника институти ўртасида ёшларнинг инновацион ғоялари, уларнинг таклиф ва талабларини қўллаб-қувватлаш мақсадида меморандум имзоланди.
 
Гулноза Бобоева, ЎзА
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.