Талабалар учун замонавий ётоқхона

0
241
марта кўрилган.

Урганч давлат университети ҳудудида 500 ўринли замонавий ва барча қулайликларга эга талабалар турар жойи  фойдаланишга топширилди.

Мазкур бинони қуриш ва жиҳозлаш ишлари университетнинг бюджетдан ташқари ишлаб топилган маблағлари ҳисобидан амалга оширилди. 

Бинонинг ҳар бир қаватида 72 ўринли 2 та ошхона, маданий дам олиш хоналари, ахборот ресурс маркази, шунингдек хориждан таклиф этилган профессор-ўқитувчилар учун меҳмонхона типидаги 25 кишига мўлжалланган алоҳида яшаш хоналари мавжуд.

Ёшларнинг илмга муҳаббатини кучайтириш, уларнинг бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўргатиш мақсадида бинонинг ертўла қисмида ёшлар инкубацион, коворкинг, ахборот технологиялари ва ҳунармандчилик марказлари ташкил этилди. 

Элёр ПОЛВОНОВ
 

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.