Талабаларга ижара пулининг 50 фоизи давлат томонидан қопланади

0
44
марта кўрилган.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги 13 апрель кунги  видеоселектор йиғилишида ижарада яшайдиган талабалар учун Ҳукумат дастури тайёрланаётганини маълум қилди.

Бугунги кунда 130 мингдан зиёд олийгоҳ талабалари ижарада яшамоқда. Уларга 1 майдан бошлаб ижара тўловининг ярми давлат томонидан қоплаб берилади.  Дастлабки босқичда ушбу тизим орқали 60 минг нафар ёшлар қамраб олинади.

Шунингдек, эҳтиёжманд талабаларга ушбу харажатлар ҳокимликлар ва олийгоҳлар маблағи ҳисобидан ҳам қоплаб берилиши ва навбатдаги ўқув йилида бунинг учун 100 миллиард сўм ажратилиши таъкидланди.

Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 4,4 триллион сўм маблағ янги ётоқхоналар қурилишига йўналтирилади.

gujum.uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.