Кейинги йилларда ҳаётимизнинг барча жабҳаларида хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг илғор ташаббусларини амалга оширишлари учун зарур шароитларни яратиш, шунингдек, жамиятда гендер тенгликни таъминлаш давлатимиз сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бирига айланиб бормоқда.
Бу йилги бу борадаги ишларнинг ўзига хос сарҳисоби бўлган “Йил аёли” ҳамда “Гендер тенглик фаоли” миллий танловларининг Республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросимида иштирок этиб, хотин -қизларимизнинг ютуқларидан қувондик.
Ҳар иккала танлов ҳам юртимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган турли соҳа эгалари бўлган аёлларни рағбатлантириш, хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлашга катта ҳисса қўшиб келаётганларни муносиб тақдирлаш ҳамда бу борадаги илғор тажрибаларни оммалаштиришда муҳим ўрин тутади.
– Бу йилги ғолибларимиз тимсолида гендер сиёсатига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган барча фаолларни муборакбод этаман, – дейди Ўзбекистон Сенати раиси Танзила Нарбаева.
GUJUM.UZ