Ташаббускор депутатлар кўмаги

0
140
марта кўрилган.

9 март куни пандемиянинг иқтисодиётимизга салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Президенти фармон қабул қилган эди. Ҳукумат ва маҳаллий ҳокимликлар жойларда бу чора-тадбирларнинг ижросини таъминламоқда.

Тошкент шаҳар Халқ депутатлари Кенгашининг бир гуруҳ ташаббускор депутатлари томонидан «Ҳамжиҳат» лойиҳаси доирасида шаҳримизнинг Олмазор туманида жойлашган тиббий муассасаларига 10 минг дона полиэтелен бахилла ва 5 минг дона махсус тиббиёт бош кийимларини тақдим этилди.

Мазкур тиббиёт анжомлари «LIGHT WAY» масъулияти чекланган жамият томонидан ишлаб чиқарилган бўлиб, махсус тиббий ёрдам машинасида жойларга етказиб берилди.

Тошкент шаҳар депутати Х,Кучкарова ва Сергели тумани депутати С.Неъматова хамда  шаҳар депутати, Катта Корасув маҳалла фуқаролар йиғини  раиси Н.Жаббаровалар Қумариқ маҳалласидаги  уйи ёниб кетган хонадон аъзолари билан учрашиб,  кўнгил сўраб, Мирзо Улугбек тумани тадбиркорлари кўмагида моддий ёрдам беришди. 

Пандемияни тўхтатиш учун бутун дунё халқлари қатори бизнинг мамлакатимизда  ҳам жиддий жиддий чора-тадбирлар амаога оширилмоқда.

Уйда қолинг. Ўзингизни ва оилангизни асранг. Шу йўл билан пандемиянинг олдини олишга муносиб ҳисса қўшган бўласиз.

Р. САПОЕВА

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.