«Tashkent Law Spring» халқаро юрдик форумида 1000дан ортиқ иштирокчилар қатнашади

0
80
марта кўрилган.

Жорий йилнинг 25 апрель куни Тошкентда мамлакатимиз тарихида илк бор «Tashkent Law Spring» халқаро юридик форуми бошланади, дея хабар беради Адлия Вазирлиги матбуот хизмати.

Форум юриспруденция соҳасидаги мингдан зиёд вакиллар, жумладан дунёнинг 40 мамлакати (АҚШ, Англия, Австрия, Австралия, Озарбайжон, Буюк Британия, Германия, Ирландия, Италия, Франция, Нидерланд, Швейцария, Польша, Канада, Молдова, Беларусь, Украина, Мальта, Латвия, Литва, Россия, Грузия, Саудия Арабистони, БАА, Хитой, Япония, Корея Республикаси, Сингапур, Ҳиндистон, Малайзия, Туркия, Шри-Ланка, Қозоғистон, Афғонистон ва ҳ.к) дан қарийб 240 делегатларни бирлаштирадиган муҳокама майдончасига айланади.

Таъкидлаш жоизки, ушбу аҳамиятли анжуманда Корея Республикаси, Сингапур, Россия, Афғонистон, Беларус, Озарбайжон, Саудия Арабистони, Шри-Ланка давлатларининг адлия вазирликлари ва қонунчилик тизими, дунёнинг етакчи арбитраж марказлари раҳбарияти ҳам иштирок этади.

«Tashkent Law Spring» дастурини тузишда эспертлар ва спикерлар фаол қатнашди. Форумнинг ташкилий қўмитаси юзлаб аризалар ва таклифларни кўриб чиқди. Форумнинг амалий дастури “Сифатли бошқарув”, “Суд устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш”, “Фаол инвестициявий сиёсат” йўналишлари бўйича 17 та сессияни ўз ичига олади.

“Суд экспертизаси” ва “Нотариат” мавзуларига оид иккита давра суҳбати, Ўзбекистон инвестиция муҳити, давлат хизматлари ва фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш соҳасидаги ислоҳотлар бўйича тақдимотлар, “Юридик компания бошқаруви: муваффақият сирлари” ва “Инвестиция лойиҳаларини бошқариш” бўйича маҳорат дарслари ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Шунингдек, “Йилнинг энг яхши адвокати”, “Йилнинг энг яхши адовакатлик тузилмаси”, “Энг яхши корпоратив юридик хизмат” каби номинациялар бўйича ғолибларни тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтади.

«Tashkent Law Spring» халқаро юридик форуми шу тариқа, йирик профессионал байрамга айланиши кутилмоқда.

Ўзбекистон ва хорижий мамлакатларнинг юриспруденция соҳаси вакиллари жонли мулоқот ва қулай шароитларда дунёдаги мураккаб ва қизиқарли   масалаларни,   бугунги кунда сармоядорлар учун яратилаётган имкониятлар ва уларга қаратилган чақириқлар бўйича муҳокама қилиш имконига эга бўладилар.

Пойтахтимизда бўлиб ўтадиган мазкур тадбир жараёнларини ёритиш учун миллий ва хорижий ОАВ ларнинг 90 нафардан ортиқ вакиллари аккредитациядан ўтди.

Форум Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилмоқда. АҚШнинг халқаро ривожланиш бўйича агентлиги (USAID) ва БМТнинг Ўзбекистондаги Тараққиёт дастури (UNDP) тадбирнинг асосий ҳомийларидир.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.