“Тashkent open-2018”: халқаро турнирга қуръа ташланди

0
108
марта кўрилган.
Пойтахтимизда Халқаро хотин-қизлар теннис уюшмаси (WTA) мусобақалар тақвимидан жой олган “Тashkent open – 2018” халқаро турнирининг асосий тўр баҳсларига қуръа ташланди.
 
Қуръа натижасига кўра, ҳамюртимиз Сабина Шарипова илк даврада россиялик Маргарита Гаспарянга қарши кортга чиқадиган бўлди. Нигина Абдураимова эса германиялик Мона Бартель билан рақобатлашади.
 
Маросим доирасида журналистлар учун матбуот анжумани ҳам ташкил этилди. Унда маълум қилинишича, мусобақа 24 сентябрь, душанба куни пойтахтимиздаги Республика олимпия захиралари теннис мактабида ўтказилади.
 
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.