Теннис: Санжар Файзиев ва Сабина бош совринни қўлга киритди

0
139
марта кўрилган.

Андижонда ташкил этилган теннис бўйича халқаро турнирда Санжар Файзиев ва Сабина Шарипова мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, бош совринни қўлга киритди. 

Дунёнинг йигирмага яқин давлатидан келган юздан ортиқ теннисчилар ўртасидаги мусобақа Ўзбекистон ва Халқаро теннис федерациялари томонидан ўтказилди. 

«Фьючерс» туркумидаги мусобақанинг эркаклар ўртасидаги яккалик баҳсларида Санжар Файзиев финал учрашувида туркиялик Кем Илкелга қарши кортга чиқди. Ушбу учрашувнинг биринчи сетини тай-брекда ўз фойдасига ҳал қилган Файзиев, иккинчи сетда 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди ва мусобақа ғолибига айланди. 

Мусобақанинг хотин-қизлар ўртасидаги яккалик баҳсларида мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Сабина Шарипова финал учрашувида словениялик Кая Хуванни 6:4, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. 

Мамлакатимиз бўйлаб теннис бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида мукофот жамғармаси 25 минг АҚШ долларини ташкил қилувчи “Фьючерс” турнири давом этмоқда.
  
Халқаро теннис федерацияси томонидан ташкил этилган мусобақанинг Наманганда старт олган мусобақасида ҳам ҳамюртларимиз шоҳсупани кўзлаган ҳолда ҳаракат қилишяпти.
 

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.